Qizlarimni

1115

由 Dilshod Abdiyev 使用 Suno AI

Qizlarimni
v4

@Dilshod Abdiyev

Qizlarimni
v4

@Dilshod Abdiyev

lyrics
Дуо айлай, эй Яратган Парвардигор,
Икки Дунё ёруғ қилсин юзларимни.
То тирикман, айтадурман такрор-такрор,
Минг ўғилга алишмасман Қизларимни.
Тақдир менинг сўқмоғимдан йўл очса ҳам,
Ҳар бир босган қадамимдан гул очса ҳам.
Бошгинамдан кунда тилло,зар сочса ҳам,
Минг ўғилга алишмасман Қизларимни.
Ярашади сочимдаги қировларим,
Сўнмаган ҳеч юракдаги оловларим.
Худо берса ўғил бўлар куёвларим,
Минг ўғилга алишмасман Қизларимни.
Сабр қилдим,ожизларга Тангри ёрдур,
Гарчи қисмат қилмишидан сочим қордур.
Қизларимдан бўлак яна кимим бордур?
Минг ўғилга алишмасман Қизларимни.
Иқбол берсин, иқболига шерикманку,
Ширингина хаёлига шерикманку.
Икки Дунё шулар билан тирикманку,
Минг ўғилга алишмасман Қизларимни.
Майли менинг бошим егсин бир кам Дунё,
Майли менинг кўз ёшларим бўлсин дарё.
Ўғил қадри жон жонимдан ўтар, аммо,
Минг ўғилга алишмасман Қизларимни.
Камолиддин,тингла айтган сўзларимни,
Вақти етиб тупроқ кўмгай кўзларингни.
Гарчи менинг тобуткашим бўлмаса ҳам,
Минг ўғилга алишмасман Қизларимни.
音乐风格
Emotional

你可能会喜欢

歌曲的封面Passat
v4

由 Tanio Modnie 使用 Suno AI 创建

歌曲的封面Kapás A Parton
v4

由 Katalin Folytán 使用 Suno AI 创建

歌曲的封面У бара
v4

由 Vahtang Roshal 使用 Suno AI 创建

歌曲的封面Дамочки на стиле
v4

由 Pro-Invest. Online 使用 Suno AI 创建

相关播放列表

歌曲的封面부산항아
v4

由 HeeJoong Park (VISC) 使用 Suno AI 创建

歌曲的封面Дана
v4

由 Lucifer Denice 使用 Suno AI 创建

歌曲的封面Luz de Jesús
v4

由 Rene Ricardez Vazquez 使用 Suno AI 创建

歌曲的封面
v4

由 Lita 使用 Suno AI 创建